Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?(жадвал)

Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?(жадвал)

«Газета.uz» божхона божининг пасайтирилиши Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар нархига қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблаб чиқди. Таққослаш учун жадвал.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни автомобиллар импорти учун божхона божлари ставкаларини пасайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади

Божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. 2023 йилнинг 1 январгача улар икки ёки ундан ортиқ мартага камаяди. Нафақат тўловлар, балки двигатель ҳажми учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам камаяди. 2023 йил 1 январдан ставка 15% даражасида қолади, бироқ қўшимча коэффициент яна камаяди. божлар фақатгинаЎзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларгатааллуқли бўлади (бунгача- 3 йилдан ошмаган).

Мисоллар: импорт қилинадиган автомобиллар нархи қандай ўзгаради

Двигателининг ҳажми 1000 куб см гача, нархи 6000 доллар бўлган импорт автомобили ҳозирги божхона божи ва йиғимлари (30+1,8 долл./ куб см + 15% ҚҚС +БҲМнинг 30 баравари) тизими шароитида импортчининг устамасисиз 11790 долларга тушади. Бошқача айтганда, импорт енгил автомобилини олиб кириш учун унинг қийматидан 96,5 фоиз (5790 доллар) қўшимча тўлашга тўғри келар эди.

Божхона божи пасайтирилиши билан қўшимча тўлов 3605 доллар (авто қийматининг 60 фоизи), 2023 йил 1 январдан бошлаб эса — 3145 долларгача (52,4%) камаяди.

Импорт автомобилларининг ўртача нархлари эса (қуйида келтирилган жадвалдаги тахминий рақамларга асосланиб) 18 фоизга, 2023 йилдан — 21 фоизга пасайиши керак.

Шу билан бирга, эслатиб ўтиш жоизки, Божхона иттифоқи доирасида ишлаб чиқарилган СТ-1 мувофиқлик сертификатига эга автомобиллар (Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатлари) ҳамда электромобиллар нархига тарифларнинг ўзгариши таъсир қилмайди, чунки бу тоифадаги енгил автомобилларга нол қийматдаги бож қўлланилади. Мисол учун, Россиядан «Лада» автомобилларини импорт қилувчилар бож тўламайди.

Ҳисоб-китобларининг тўғрилигини Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!