Chrysler автомобилларида Google автопилоти

Chrysler автомобилларида Google автопилоти

FCA алянси ҳайдовчисиз технологияни синаш ва ривожлантириш учун Googleга 100 машинани етказиб беради. Automotive News хабарига кўра, синаш учун Chrysler Pacifica гибрид минивенлари танланди.

FCA ва Google ўртасидаги шартномага биноан ҳайдовчисиз Крайслерларни синаш ишлари Калифорниядаги майдончада ўтказилади. Бу машиналарни кенг аҳоли оммасига сотиш режада йўқ.

Аввалроқ Google ширкати Ford, Volvo, Uber ва Lyft компанияларидан таркиб топган “ҳайдовчисиз коалиция”га қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"