Citroen йўлтанламас минивэн ишлаб чиқаради

Citroen йўлтанламас минивэн ишлаб чиқаради

SpaceTourer Hyphen номли янги автомобиль нишона нусхаси (концепт) 2016 йилнинг мартида Женевада намойиш этилади. Минивэн ўз номини Hyphen Hyphen поп-гуруҳидан олган. Гуруҳ автомобиль ясалишида қатнашган.

Hyphen модификацияси Citroen SpaceTourer стандарт туридан ажралиб туради. Янги машина туби йўлдан баландроқ, бамперларининг ва зинасининг пластик ёпқичи (накладка), 19 дюймли ғилдирак дисклари бор, кузови ўзига хос тарзда бўялган. Минивэн ўриндиқлари ва шифтига уч хил ранг уйғунлигида сайқал берилган.

Hyphenга 150 от кучига эга турбодизелли мотор ўрнатилган. 6 поғонали механик трансмиссия ва тўла узатма билан ишлайди.

Йўлтанламас Citroen SpaceTourer қачондан бошлаб тўлақонли ишлаб чиқарилиши маълум эмас.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"