Continental янгича қишки шиналарни тақдим этди

Continental янгича қишки шиналарни тақдим этди

Германияликлар ишлаб чиқарган янги шина қиш фаслида шаҳарнинг нам йўлларида юришга мўлжалланган. Ҳатто қалин қор ёки муз ҳам шинага таъсир қилмайди. Немис инженерлари Gislaved SoftFrost 200 номли бу шина тежамкорлик, қулайлик ва хавфсизликни севадиган харидорнинг таъбига ёқишини айтмоқда.

Янги шинанинг асосий хусусияти протекторидаги (шинани тешилишдан сақлайдиган ва йўлга яхши қадаладиган элементи) асимметрик нақшидир, ташқи қисми автомобиль бошқарилишида аҳамиятли бўлса, ички қисми илашиш ҳамда сув ва шилта қорни қайтаришга мосланган. Шина нақши ва резинанинг ўзига хос таркиби туфайли ғилдираклар йўлга чиппа ёпишади, яхши тортади ва тормозланади.

Шинанинг тўлиқ тавсифи 3 сентябр куни “Рулда” номли юлдузлар Пойгаси тадбирида ошкор этилади.

Эслатиб ўтамиз: Continental AG Германиядаги шина ва автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниядир. Шина ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи, Европада биринчи ўринни эгаллайди.

Алоқадор мақолалар

Pirelli шиналари ҳақида 9 қизиқарли факт

Машинангиз қишга тайёрми? Ғилдираклар ҳақидаги айрим саволларга жавоблар

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"