Дизайнерлар Audi учун электрда ҳаракатланувчи юк машиналари лойиҳасини ишлаб чиқди
Беларуслик дизайнер Артём Смирнов ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Панченко Audi компанияси учун электромотор билан таъминланган футуристик юк машиналари дизайнини тайёрлади. Рассомларнинг иши Behance сайтида эълон қилинган.
Лойиҳа, катта эҳтимол билан, Смирнов ва Панченко ўз ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Дизайнерлар битта юк машинасини чизишга қарор қилиб, якунда иккинчи дизайнни ҳам тайёрлаб, энг яхши биттасини танлай олмаган. “А лойиҳа” ва “В лойиҳа” деб аталган икки лойиҳадан бирини танлаш ихтиёрини рассомлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига қолдирган.
“А лойиҳа” электр-моторли, ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи ва тиркама уланган юк машинасидан иборат. Юк машинасининг олд ва орқа ўқлари оралиғида аккумляторларни алмаштириш учун мўлжаллан катта блоки бор.
“В” лойиҳа” — автопилоти йўқ электр юк машина бўлиб, ҳайдовчилари учун кабина томида очиқ жой бор. Ҳайдовчилар махсус либослар, дубулға ва кислород ниқоблари билан таъминланади, бошқарув эса пойга руллари ёрдамида амалга оширилади.
Audi компанияси Смирнов ва Панченконинг ишига қандай баҳо бергани ҳақида маълумот йўқ. Лойиҳанинг концепт-кар кўринишида пайдо бўлиши истиқболлари ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум эмас.