Дунёдаги энг тезкор юк машинаси (видео)

Дунёдаги энг тезкор юк машинаси (видео)

4,5 тонна массага эга юк автомобили 500 ва 1000 метр масофада тезлашиш бўйича янги рекордни қайд этди.

Ҳаракат Шеллефтео (Швеция) шаҳри яқинидаги полигонда ўтказилган. “Темир рицарь” (ушбу автомобиль айнан мана шундай таржима қилинади) швециялик пойгачи ва аввалги 5 та тезлашиш рекордининг соҳиби Боийе Овебрин томонидан бошқарилган.

Пилот ўртача тезликни соатига 169 километрга чиқариб,  500 метрли масофани 13,71 сония, 1000 метрли масофани эса 21,29 сония ичида босиб ўтган. Автомобиль 4,5 сонияда 100 км/ст тезликка эриша олган, унинг максимум тезлиги эса 275 км/соатни қайд этган.

“Темир рицарь”ни яратиш устида Volvo Trucks’нинг бир йўла бир неча бўлими иш олиб борган. Юк автомобили 13 литрли тўртта турбокомпрессор ва сувли интеркулерга эга мотор билан қувватланган. Мотор 2400 от кучига эга, айланиш моменти — 6000 Нм. Орқа ғилдиракларга айланиш моменти иккита уловчи механизмдаги трансмиссия ёрдамида узатилади. Volvo Trucks аслида битта масофада рекорд ўрнатиш мақсадида бўлган. Иккинчи рекорд эса кутилмаганда ўрнатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.