Дунёдаги энг харидоргир автомобиль аниқланди

Дунёдаги энг харидоргир автомобиль аниқланди

Европа, АҚШ ва Россиядаги энг бозори чаққон автомобиллар ҳар ой, чорак ва йилда эълон қилиб борилади. Ишлаб чиқарилганидан бери бутун дунёда энг кўп харид қилинган автомобиль русумини аниқлаш эса осон эмас.

Статистикага асосланадиган бўлсак, японларнинг Toyota Corolla русуми ишлаб чиқарилганидан буён 40 млн мартадан ортиқ сотилганини кўрамиз. “Королла”ни охирги йилларда ҳам талашиб-тортишиб олишмоқда. Ўтган йилда 1,3 млн дона сотилиб, 2005 йилдаги рекордини (1,36 млн) янгилашига сал қолган эди.

Иккинчи ўринда F сериядаги Ford русуми серхаридорлиги аниқланди. У Тойотадан 5 млнтага камроқ сотилган. Учликни Volkswagen Golf якунлайди. Немис автомобили ишлаб чиқарилганидан бери 30 млнта сотилган.

Бир ҳолатга диққат қаратиш лозим. Corollaнинг энг биринчи авлоди ва ҳозиргиси таққосланса, аниқ-тиниқ фарқ кўринади. Жами сотилган 40 млн нусхани ўн бир авлоди сонига бўлсак, ҳар бир авлоди тахминан 3,63 млнтадан сотилгани келиб чиқади. Албатта бу аниқ сон эмас, бир авлод иккинчисига нисбатан кўп ё кам сотилиши мумкин.

Энг кўп харид қилиниши мобайнида қиёфаси ҳам деярли ўзгармаган автомобиль  Volkswagen Beetle (эл оғзида Жук) саналади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"