Электр сими носоз 20 мингта Lada XRAY орқага қайтарилади

Электр сими носоз 20 мингта Lada XRAY орқага қайтарилади

Сўнгги пайтда носозлиги туфайли ортга қайтарилаётган машиналар ҳақида тез-тез хабарлар тарқалмоқда. Бу анъанадан “Фолксваген”, “Тойота” каби тажрибали ва йирик концернлар ҳам четда қолгани йўқ. Энди “Лада” бир қисм машинасини қайтаради.

2016 йилнинг февралидан ҳозирга қадар ишлаб чиқарилган 19 668та Lada XRAY автомобиллари созлаш учун орқасига қайтарилаётганини Росстандарт маълум қилди. Чунки аккумулятор четидаги электр симининг қопламаси едирилиб кетган. Энди уни қўшимча ҳимоялаб қўйилади. Таъмирлаш ишлари бепулдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"