Энди ҳар қандай юридик шахс автомактаб очиши мумкин

Энди ҳар қандай юридик шахс автомактаб очиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра энди мулкчилик шаклидан қатъи назар исталган юридик шахс давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, ҳайдовчилар малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича лицензия олиши мумкин. Бу ҳақда Kommersant.uz ёзмоқда.

Аввал бу билан фақат “Ватанпарвар”, “Тошшаҳартрансхизмат”, “Transkasb” уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг кўнгилли автомотоҳаваскорлар уюшмаси ва “Avtotest Report” ташкилотлари шуғуллана оларди.

Давлат барча автомактаблар учун шаффоф лицензион талаблар қўйди. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича рақобатни ривожлантириш, тенг ва очиқ имкониятлар бизнеснинг бу соҳасидаги иштирокчилар сонининг ортишига олиб келади ҳамда хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"