Энди сирена овози тўсиқдан ҳам ўтиб мусиқа товушини бўғади

Энди сирена овози тўсиқдан ҳам ўтиб мусиқа товушини бўғади

Тез ёрдам ёки ўт ўчириш машинасининг сиренасини эшитган ҳайдовчи йўл бўшатади. Аммо эшитмаса-чи? Бугун ким кўп – мусиқа товушини баландлатиб машина бошқарадиганлар кўп. Швеция Қироллик технология институтининг талабалари тайёрлаган ихтиро сирена товушини барчага, жумладан, мусиқани баланд қўйган ҳайдовчиларга ҳам эшиттиради.

Янги тизим қўшни автомобилнинг товуш ўтказмас тўсиқларидан ўтиб, янграётган мусиқа товушини бўғишга қодир. Технология EVAM System номини олди.

Бу технологияни ўрнатиб олган авария ва қутқарув хизмати ходимлари ўзи ҳақида йўлда бошқаларга билдириши осонлашади.

Кўпинча йўлдаги ҳайдовчилар махсус машинага йўл бўшатишга аранг улгуриб қолади. Энди уларни аввалроқ огоҳлантириш имконияти яралди. Бу йўлдаги ҳолатни яхшилайди, стресс ва авария ҳолатларини камайтиради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"