Энг қиммат автомобиль маркалари аниқланди

Энг қиммат автомобиль маркалари аниқланди

Британиядаги Interbrand консалтинг агентлиги жаҳондаги энг қиммат юзта брендни аниқлади.

Рейтингнинг чўққисидан Apple жой олган бўлиб, унинг баҳоси 178 119 млрд долларга тенг. Ундан пастроқда Google (133 252 млрд доллар) ва Coca-Cola (73 102 млрд доллар) ўрин олган.

Автомобиль маркалари орасида “Тойота”га етадигани топилмади. Toyota умумий рейтингнинг бешинчи қаторини банд қилди. Япон маркаси 53 580 млрд долларга баҳоланди. Йиллик ўсиш 9 фоиз. Mercedes-Benz (43 490 млрд доллар, +18%) автомобиль маркалари рейтингида иккинчи, умумий рейтингда эса тўққизинчи қатордан жой олди. Қиммат автобрендлар учлигида BMWга ҳам жой бор. Бавария маркаси 41 535 млрдга баҳоланди (+12%) ва умумий рўйхатнинг 11-қаторидан жой тегди.

Қимматбаҳо автобрендлар рўйхатининг тўртинчи ва бешинчи қаторларидан Honda (22 106 млрд доллар, -4%) ва Ford (12 962 млрд, +12%) ўрин олди. Дарвоқе, электромобилсоз Teslaга (4 011 млрд) ҳам умумий рўйхатнинг охирроғидан жой насиб қилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"