Европанинг энг яхши автомобили номи эълон қилинди

Европанинг энг яхши автомобили номи эълон қилинди

Женева автосалони очилиши арафасида Европада анъанавий “Йил автомобили” танловининг якунлари эълон қилинди. Мазкур танловда 309 балл тўплаган ҳолда янги авлод Opel Astra хэтчбеки ғолиб деб топилди. Бош мукофот Германия русумининг раҳбари Карл-Томас Нойманга топширилди.

Қолган ўринлар қуйидаги тартибда тақсим қилинди: иккинчи поғонани Volvo XC90 (294 балл) йўлтанламаси, учинчи ўринни эса – Mazda MX-5 (202 балл) родстери эгаллади. Тўртинчи позиция 189 балл тўплаган Audi A4, бешинчи – Jaguar XE (163 балл), олтинчи – Skoda Superb (147 балл)га насиб этди. Рўйхатни BMW 7-Series седани 143 балл тўплаган ҳолда якунлади.

Якуний рейтингдаги ўринлар 22та Европа мамлакатида фаолият кўрсатаётган 58 нафар автомобиль журналисти ўртасида ўтказилган сўровномалар асосида шакллантирилди.

2015 йилда Европанинг “Йил автомобили” танловида саккизинчи авлод Volkswagen Passat автомобили эгаллаган эди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Citroen C4 Cactus ва Mercedes-Benz C-Class оиласига мансуб кроссовер банд этган. Худди шу танловнинг 2014 йилдаги саралашларида Peugeot 308 хэтчбеки Европада тенгсиз деб топилган бўлса, ундан бир йил муқаддам еттинчи авлод Volkswagen Golf`га муносиб рақиб топилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!