Фарғонадаги тиббиёт бирлашмаларига реанимобиль автомобиллари топширилди

Фарғонадаги тиббиёт бирлашмаларига реанимобиль автомобиллари топширилди

Фарғона вилояти туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида реанимобиль автомобиллари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фарғона вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури асосида бирламчи тиббий-санитария хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоятдаги 283 қишлоқ врачлик пунктининг барчаси янги бунёд этилган ва капитал реконструкция қилинган биноларда фаолият юритмоқда. «Саломатлик-3» лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда.

Кейинги 5 йилда мазкур лойиҳа асосида 6,4 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилди. Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Бешариқ, Данғара, Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Қува ва Фарғона туманларига берилган Nissan русумли реанимобиль автомобиллари ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тез тиббий ёрдам сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.