Ferrari янги двигатель тайёрлаяпти

Ferrari янги двигатель тайёрлаяпти

Мутахассисларнинг айтишича, Монца ёки Спа шаҳридаги F1 пойгаларидан олдин Италиянинг Ferrari жамоаси янги двигателни намойиш қилиши мумкин.

Скудерия янги двигателни яратиш учун ўзининг активидаги барча маблағларни сарфлаши тахмин этилмоқда. F1 болидлари учун тайёрланган янада қувватли моторлар Маренеллодаги базадан Бельгияга жўнатилган, бироқ ушбу моторларни қачон ва қайcи модулда қўлланилиши тўғрисида маълумот берилмаган. Янги двигателнинг Монцадаги пойгада синаб кўрилиши анча эҳтимолга яқин. Шунингдек, янги моторнинг янада такомилллашган версияси Спа шаҳрида ўтказиладиган пойгада Райкконен ёки Феттел бошқарувидаги болидларга ўрнатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, экспертлар сўнгги вақтларда Ferrari жамоасининг Formula пойгаларида бирор ютуққа эришишига шубҳа билдиришган эди. Жамоанинг собиқ пилоти Карун Чандхок эса Скудерия турғунлик ва муаммолар гирдобига тушишини башорат қилган эди. Шу билан бирга Карун Ferrari пойгачилари шина стратегиясини режалаштирадиган кўплаб мутахассислардан кўра трассадаги ҳолат ва пойга тўғрисида яхшироқ тасаввурга эга эканлигига урғу бериб ўтган. Германия Гран Присидаги ҳолат унинг мазкур сўзларига яққол мисол бўлиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.