Финляндияда “Волга” ва “Жигули”лар ёппасига кимошдида сотилади

Финляндияда “Волга” ва “Жигули”лар ёппасига кимошдида сотилади

ССРИ ва РФда ишлаб чиқарилган мазкур автомобилларни қочоқлар ташлаб кетган. Кимошди савдоси 3 сентябр куни соат 12да Райя-Йоосеппи назорат-ўтиш пунктида ўтказилади.

Фин божхоначиларининг билдиришича, харидорлар машинани савдо ўтказиладиган куни кўради. Машиналар қандай қабул қилиб олинган бўлса, шу ҳолатда сотилади. Тўлов нақд пулда амалга оширилади, 24 фоиз қўшимча қиймат солиғи бор. Бундан ташқари сотилган автомобиллар қайтариб олинмаслигини божхоначилар эслатиб ўтади.

Давлат ҳисобга ўтказилган автомобилларнинг биринчи кимошди савдоси шу йилнинг 17 июлида бўлиб ўтган. Энг кўп машинани Финляндиянинг шимолидаги Торнио шаҳрида яшовчи тадбиркор харид қилган. У жами 11 автомобилга 68 евро тўлаган. Энг қиммат сотилган автомобиль “Волга” бўлиб, унинг харидори 1200 харажат қилган. Энг арзон Opel эса 1 еврога сотилган.

Эслатиб ўтамиз: 2015 йилнинг охири ва 2016 йилнинг бошларида Яқин Шарқдан келган қочоқлар Россия ҳудуди орқали Финляндияга ўта бошлади. Улар асосан финларнинг Салла ва Райя-Йоосеппи пунктларидан ўтишди. Россия қонунларига кўра чегарадан пиёда ўтиш тақиқланади, шу сабабли қочоқлар эски автомобилларни харид қилиб, чегарадан ўтиш биланоқ ташлаб кетган. Шу тариқа назорат-ўтиш пунктида бир қанча эски машиналар тўпланиб қолганди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"