“Фолксваген” Amarokнинг икки модификациясини чиқаради

“Фолксваген” Amarokнинг икки модификациясини чиқаради

Amarok пикапининг икки модификацияси дунё юзини кўриши мумкин. Уларнинг бирига V6 двигатели ўрнатилса, иккинчиси нодир дизайнли бўлади.

Париж автосалони очилишидан олдин Германиянинг Ганновер шаҳрида тижорат техникаси кўргазмаси ўтказилади. Бу тадбир доирасида немис компанияси икки автомобилини оммага кўрсатади.

Биринчи машинага юқорида айтилганидек, 3 литрли такомиллаштирилган мотор асосидаги, 201 от кучига эга V6 мотор ўрнатилади. Олти поғонали механик ёки саккиз поғонали автоматик қути билан ишлаши кутиляпти.

Иккинчи автомобилнинг номи Canyon бўлиб, ёрқин ташқи кўриниши билан диққатни тортади. Машинанинг ўзига хослиги сифатида 17 дюймли дисклари, кабина устидаги қўшимча оптикаси ва кузовнинг пластик элементларини санаш мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"