Ford автомобили энг абгор йўлда синаб кўрилмоқда. Видео

Ford автомобили энг абгор йўлда синаб кўрилмоқда. Видео

Бу йўллар “кўп қадим йўллар” қиёфасига келтирилган. Форд компаниясининг Бельгиядаги 1,9 кмли махсус синов йўлаги бошдан охиригача ўйдим-чуқур, ҳаракатга халақит берувчи дўнгликлардан иборат, камига сирпанчиқ ва ҳўл.

Бу расво йўлни барпо этиш учун Ford мутахассислари Австрия, Франция, Германия, Италия, Испания, Швейцария, Буюк Британия, Россия, Шимолий ва Жанубий Американи кезиб автомобиль йўлларидаги барча камчиликларни ўрганишган (Ўзбекистонга келганида маълумотлари янада турфа ва бой бўларди). 1,9 км узунликдаги трассада дунё йўлларига хос типик носозликлар мужассамдир.

Йўл бўйлаб 70 км/соат тезликда машина ўтади. Автомобилнинг осма (подвеска) ва бошқа қисмларига тушадиган юкланишни сенсор қурилмалар қайд этади.

Олинган маълумотлар асосида автомобиль тузилишига ўзгартириш киритилади, мақсад: ҳайдовчига янада қулайлик яратиш. Масалан, яқин кунларда Ford Mondeo, Galaxy ва S-MAX русумларига чуқурчалардан ҳимоялаш функцияга эга амортизаторли динамик бошқарув тизими ўрнатилади. Ғилдирак чуқурчага тушганида технология “пайқаб” осма шунга мослашади, натижада силкиниш машинага сезилмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"