Фото: Пойтахтда ретро-автомобиллар кўргазмаси

Фото: Пойтахтда ретро-автомобиллар кўргазмаси

Чоршанба куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да Event Expo-2017 ҳодисалар кўргазмаси доирасида ретро-автомобиллар экспозицияси очилди. Ишлаб чиқарилганига энг камида 55−60 йил бўлган 20 дан зиёд ноёб автомобиллар ва 12 та мотоцикл «РЕТРО UZ автомобилчилар клуби» иштирокчилари томонидан намойиш этилмоқда, деб ёзади Gazeta.uz.

Экспозицияда «Победа» М-10 и М-20 кабриолетлари, Москвич-401, 403, 407, 412, афсонавий «Запорожец» ЗАЗ-965 (1960−1969), иккита ГАЗ-69 модели ва машҳур ҳарбий «Полуторка» — ГАЗ ММ (1938−49) тақдим этилган. Энг «ёш» экспонат — «Жигули», энг эскиси эса — «Мерседес» 1937 йил.

Нодир мотоцикллар орасида — 1977 йилги ЗиФ-77 веломотори, 1967 йилги «Верховина» мопедлари ва 1970 йилги «Рига-16», енгил мотоцикллардан 1947 йилда ишлаб чиқарилган «Москва» ва М-103, шунингдек, 1947−1970 йиллардаги Собиқ Иттифоқ ҳамда хориж мотоцикллари намойишга қўйилган.

Кўргазма 7 апрелгача давом этади ва барча хоҳловчилар учун бепул.

Фото

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.