Франкфурт автосалонида қайси брендлар қатнашмайди?

Франкфурт автосалонида қайси брендлар қатнашмайди?

Дунёдаги энг улкан автошоулардан бири Франкфурт автосалонида ўтказилади. Бу йилги тадбирда камида тўққиз бренд иштирок этмаслиги ҳақида AutoNews хабар қилмоқда.

Охирги йилларда йирик компаниялар автомаросимларда қатнашмаслиги урфга кирмоқда. Унинг ўрнига компаниялар маркетинг харажатларини бошқа соҳага, масалан, интернет ёки ижтимоий медиаларга сарфлашни афзал кўрмоқда.

Франкфуртдаги автотомошадан “прогул” қиладиганлар рўйхати билан танишинг: PSA Group (Peugeot ва DS), FIAT Chrysler Automobiles (FIAT, Alfa Romeo ва Jeep), Nissan ва унинг шоҳона маркаси Infiniti. Қолаверса, Mitsubishi ва Volvoнинг келгиси йўқ.

Тадбир ташкилотчилари айрим автомобилсозлик компаниялари келмаслигини тасдиқлади, аммо номини айтмади. Шу билан бирга Европа, АҚШ ва Осиёдан 50дан ортиқ марка қадам ранжида қилиши айтилди. Улар орасида “осиёлик ёш автомобилсозлар” ҳам бўлади.

AutoNews ёзишига қараганда, PSA ушбу соҳага қайтиб сармоя сарфлаш ҳақида ўйланиб турибди. Citroen Франкфуртга янги маҳсулот чиқаришни таъминлаш мақсадида келади. Peugeot ва DS мижозлар билан маркетингнинг бошқа усуллари ёрдамида мулоқот қилиш ниятидадир. Nissan вакили салонга келмаслик сабабини глобал стратегия билан изоҳлади.

Франкфурт автосалони икки йилда бир марта сентябрнинг ўрталарида ўтказилади. 2015 йилда тадбир 11 кун давом этган. Унга 39 мамлакатдан 1103 қатнашчи келган. Ташрифчиларнинг умумий сони 931 мингдан ошган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"