“ГАИ”нинг мажбуриятларини биласизми?

“ГАИ”нинг мажбуриятларини биласизми?

 ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:

➖ хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориш;

➖ йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;

➖ йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиш ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;

➖ ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш.

➖ йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш;

➖ қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

➖йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳолатини ўзгартириш, далиллар йўқотилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш мақсадида ҳодиса жойини ўраб олиш чораларини кўриш;

➖ўзига хизмат юзасидан бириктирилган транспорт воситаси, кўкрак нишон белгиси, алоқа воситаси ва махсус мосламаларни яроқли ҳолатда сақлаши, улардан фақат хизмат фаолиятида мақсадли фойдаланиш.

Асос: ВМнинг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низом

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!