“ГАИ”нинг мажбуриятларини биласизми? 2 қисм
ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:
➖ рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслик;
➖ белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш;
➖ жисмоний куч ишлатилгани ва махсус воситалар қўллангани натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига, уларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек, ўқотар қурол қўлланилган барча ҳолатлар тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ҳамда назорат қилувчи прокурорга дарҳол хабар бериш;
➖ йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш.
Асос: ВМнинг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низом