General Motors дунё бўйлаб миллиондан ортиқ пикапни қайтариб оляпти

General Motors дунё бўйлаб миллиондан ортиқ пикапни қайтариб оляпти

Қайтариб олинаётган машиналар 2014 ва 2015 йилларда ишлаб чиқарилган Chevrolet Silverado ва GMC Sierra русумларидир. Уларнинг хавфсизлик камарларида носозлик аниқланган.

Камарнинг бузуқлиги орқасидан машинадагиларга шикаст етган ҳолатлар ҳақида компанияда маълумот йўқ. 895 232 дона Chevrolet Silverado носоз аҳволда ишлаб чиқариб дилерга етказилган, ундан 3 мингга яқини сотилмасдан дилерлик марказларида турибди. Бундан ташқари, Мексика, Канада ва араб давлатларига 142 минг Chevrolet Silverado ва GMC Sierra автомобиллари юборилган, улар ҳам қайтарилади.

Машина эгаларига яқин-атрофдаги дилерга мурожаат қилиш тавсия этилган.

2014 йилда General Motors автосаноат тарихида мисли кўрилмаган даражада кўп автомобилни ортга қайтариб олганди. Ўт олдириш калитидаги носозлик туфайли 104 киши ҳалок бўлгач, GM 27 млн машинасини қайтариб олган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"