"Gentra"га "aмериканка фара" ўрнатиш хақида "УзАвтомоторс" жавоб берди

"Gentra" автомашинасига "американка фара" ўрнатиш мумкин эмаслиги тасдиқловчи УзАвтомоторснинг жавоб хатини эълон қилди.

Унда шундай дейилади:👇

Сизга шуни маълум қиламизки, муомалага чиқариладиган автотранспорт воситаларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 25.04.2017 йилдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган «Муомаладаги ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламентда белгиланган.

Юқоридаги регламентга кўра, ёритиш мосламаларига нисбатан БМТнинг UNECE 48-04- коидалар талаблари қўлланилади ва сиз кўрсатган, халқ орасида «Американка» деб аталадиган фаралар ушбу Қоидалар талабларига мос келмайди.

Шу муносабат билан юқоридаги фараларга эга "Lasetti" (Gentra) автомобилларини ишлаб чиқариш кўзда тутилмаган

Бундай фараларни эксплуатация пайти ўрнатишга келсак, шуни маълум қиламизки, агар ушбу фаралар учун БМТнинг UNECE қоидаларига мувофиқ тегишли сертификатлар мавжуд бўлса, шунингдек, автомобиль ишлаб чиқарувчисининг ижобий хулосаси бўлса, у ҳолда ЎзР ВМнинг 04.07.2012 йилдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган   «Автотранспорт воситаларини эксплуатация шароитида қуриш хавфсизлиги тўғрисида» умумий техник регламентга мувофиқ,  ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошкармаси ушбу фараларни ўрнатишга рухсат бериши мумкин.

Қонунчиликда ишлаб чиқарувчи бу жентра учун УзАвтомоторс.

Ишлаб чиқарувчи эса бизга американка фарани ўрнатиш мумкин эмаслигини, ўрнатиш учун эса Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармасидан қайта жихоз учун рухсатнома олиниши лозимлиги таъкидлаб ўтмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.