Германияда Путиннинг зирҳли лимузинини сотишмоқда

Германияда Путиннинг зирҳли лимузинини сотишмоқда

Россия президенти Владимир Путинга тегишли бўлганлиги айтилаётган Mercedes-Benz S 600 Pullman автомобили Германияда савдога қўйилди. Бу ҳақда Рамблер Mobile.de порталига таяниб хабар бермоқда.

W140 серияли зирҳланган автомобиль 1995 йилда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, хабарда машина 25 минг км йўл босгани айтилади. 1,3 млн евро нархда савдога қўйилган. Автомобилнинг ўзи қаердалиги эълон қилинмаган. Бундан ташқари автомобилдан қачон Путин фойдаланганлигини исботловчи далил ҳам мавжуд эмас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"