GM Chevrolet Boltни ҳайдовчисиз кира автомобилига айлантиради

GM Chevrolet Boltни ҳайдовчисиз кира автомобилига айлантиради

General Motors концерни ҳайдовчисиз таксиларни ривожлантирмоқчи. The Wall Street Journal хабарига кўра, автогигант ва такси компанияси бўлмиш Lyft Chevrolet Bolt электромобилини ҳайдовчисиз таксига айлантиради.

General Motors компанияси Lyft ширкатига 500 млн доллар сармоя киритди ва ҳайдовчиларни электромобиль бошқарувига аста-секин ўтказмоқда. Chevrolet Bolt русумига 200 от кучига эга электромотор ва 60 кВт·соат ҳажмли батарея блоки ўрнатилган. Йўл захираси 320 км. Энг юқори тезлиги соатига 146 км.

Энди GM бу машинани автоном бошқариш тизими билан жиҳозлайди ва умумфойдаланиш йўлларида синайди. Агар синов муваффақиятли ўтса шаҳарларда ҳайдовчисиз таксилар қатнай бошлайди.

Ҳайдовчисиз таксига смартфон иловаси орқали буюртма бериш мумкин. Мазкур илова орқали ҳайдовчисиз таксига буйруқ берса бўлади, масалан: мижоз учун қулай жойда тўхташ. Мижоз исталган пайтда ёрдам хизмати билан боғланиши мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"