GM-Ўзбекистон: «Равон»лар занглаб қолмайди

GM-Ўзбекистон: «Равон»лар занглаб қолмайди

Кўпчиликка яхши маълумки, «Матиз» ва «Нексия»ларнинг кузови занглашга чидамлилик даражаси унчалик ҳам ҳавас қиладиган ҳолатда эмас эди. Бироқ, GM-Ўзбекистон заводидаги технологик ускуналар тўлиқ алмаштирилган ёки янгилангани туфайли, автомобилсеварлар бу муаммони тез орада унутсалар ажаб эмас. Эндиликда, кузовларни бўяш жараёнида «замонавий техник ечимлар ва компонентлардан фойдаланилмоқда», — дея хабар қилмоқда Kun.uz.

1309ravon

Жумладан, бўяш жараёнини яхшилаш имконини берувчи янги амалиётлар жорий қилинган: чангдан асраш учун махсус тоннеллар барпо этилган, кузов бўёқ сепилишидан аввал тозаланади, асосий бўяш жараёни «юқори даражадаги автоматлаштирилган» ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона матбуот хизмати кузовга ишлов беришга оид графикани ҳам тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ravon бренди остида R2, Nexia R3, R4  ва Gentra моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Тез орада, мазкур моделлар сафи кенгайтирилиши кутилаяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.