«GM Uzbekistan»дан янгилик

«GM Uzbekistan»дан янгилик

Автомобиль сотиб олмоқчи бўлган харидорга уни етказиб бериш муддати харидор ва дилер ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан белгиланади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида шу масалага оид саволга берилган жавобда маълум қилинган, деб ёзади Sof.uz.

Компания харидорларни шартномани имзолашдан аввал ундаги шартларни диққат билан ўрганиб чиқишга чақирди. Шартномада тўлов усули, автомобилни етказиб бериш муддати, томонларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари кўрсатилади.

Шартномада кўрсатилган муддатлар тасдиқланган ишлаб чиқариш режасига ва чет элдан келтириладиган бутловчи қисмлар етказилиш муддатларига асосланади. Шунингдек, кўп ҳолатларда автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган муддатлардан аввалроқ амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим.

Тузилган шартномага асосан автомобилларни етказиб бериш муддати бузилган ҳолатларда, харидор GM Uzbekistan АЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига (Call center) 141-77-77 телефон рақамига ёки компаниянинг 147-14-14 ишонч телефонига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.