GM Uzbekistan Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатди

GM Uzbekistan Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатди

GM Uzbekistan 16 апрелдан бошлаб Chevrolet Orlando автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

“Орландо” минивэнига талабномаларни қабул қилиш аввалроқ тўхтатилган эди.

Етти ўриндиқли Chevrolet Orlando минивэни 2014 йилдан бери Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилган. Ҳаммаси бўлиб 4 мингтача Chevrolet Orlando конвейердан чиққан.

Айтиб ўтиш керакки, Orlando халқимиз орасида унча оммалашмади.

Маълумот ўрнида. Chevrolet Orlando биринчи бўлиб 2008 йилда Париж автокўргазмасида концепт-кар кўринишида намойиш этилган. 2010 йилдан серияли ишлаб чиқарила бошланган. Ҳозирга қадар Хитойнинг Кунсан, Вьетнамнинг Ханой, Россиянинг Калининград ва Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятларини йиғилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"