Гоҳида хавфсизлик камари ҳам панд бериб қўйиши мумкин

Гоҳида хавфсизлик камари ҳам панд бериб қўйиши мумкин

АҚШнинг Мичиган штатида уч нафар ёш ўғил сув ҳавзасига ағдарилиб кетган машина ичида қолиб, ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Sky news.

Ўғил болаларнинг онаси Голланд шаҳарчасида машинасини ҳайдаб кетаётиб,  қарама-қарши йўлакка чиққан, сўнгра йўл четидан ошиб ўтган машина ҳовузга тескари ҳолатда тушиб кетган.

Уч ёшли Жеремиа Гонсалес ва тўрт ёшли Жером Гонсалес ҳалокатдан кўп ўтмай вафот этди.

Уларнинг акаси Ёшия дастлаб оғир аҳволда касалхонада эди, бироқ бир неча соат ўтиб жон берди.

Уларнинг 31 ёшли онаси транспорт воситасидан чиқишга муваффақ бўлган ва ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан тирик қолди.

Оттава округи шерифининг маълум қилишича, уч нафар бола хавфсизлик камарларини таъқиб олгани туфайли чуқурлиги бир метргача бўлган музлаган сув остида қолиб кетган.

Шерифнинг ўринбосарлари ва ўт ўчирувчилар автомобилни ва кўп қисми муз билан қопланган болаларни ҳовуздан олиб чиқиш учун ўт ўчириш машинасидан фойдаланган.

Воқеа содир бўлганини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шериф капитан Ж. Дугласнинг айтишича, терговчилар машина тўсатдан чапга бурилиб кетганда қанчалик тез ҳаракат қилгани ва механик муаммолар бунда рўл ўйнаганми ёки йўқми, текширади.

Унинг сўзларига кўра, алкоголь омил бўлганига ҳеч қандай далил йўқ, аммо онанинг қони текширилади.

Унинг исми ошкор этилмаган.

Жаноб Дуглас маҳаллий Grand Rapids Press газетасига берган интервьюсида: "У сувда эди, бақириб юборди, жазавага тушди, чунки ҳар ким ўз фарзандларини қутқара олмаганида шундай вазиятга тушади", деди. "Бу даҳшатли вазият. Мен унинг ҳис-туйғуларини тасвирлаш учун, қаердан бошлашни ҳам билмайман”.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!