Голландларнинг йўлсозликдаги маҳорат дарсини томоша қилинг

Голландларнинг йўлсозликдаги маҳорат дарсини томоша қилинг

Серқатнов автойўл остидан тоннел ўтказиш учун қанча вақт зарур деб ўйлайсиз? Нидерландиялик қурувчиларга икки кун вақт керак холос.

Гаагадан Германия чегарасига чўзилган А-12 йўл остидан 70 метрли тоннел ўтказиш зарурати туғилди. Меҳнаткашлиги билан оламга донг таратган голландлар бир кун ичида бу ишни уддалаганини Facebook саҳифасига жойланган видеода томоша қилинг.

Голланд тоннелсозлари омилкорлиги турли мамлакатлардаги интернет фойдаланувчиларининг олқишларига сазовор бўлди. “Чех республикасида 4 ой вақт сарфлаб икки баробар қимматига битиришган бўларди”, деб изоҳ қолдирган tubedan75 никли фойдаланувчи. Jasonsenipor эса Финляндияда 9 ой вақт кетишини қистиради. Бизда-чи, бизда ушбу қурилишга қанча вақт кетади деб ўйлайсиз?

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"