Google ҳайдовчисиз автомобилларига оператор қидирмоқда

Google ҳайдовчисиз автомобилларига оператор қидирмоқда

Hire Art кадрлар агентлиги “ҳайдовчисиз транспорт оператори” вазифасига ходимлар қидирилаётгани ҳақида эълон берди.

Шартга кўра автоном автомобилнинг синовчи-ҳайдовчиси ҳафтада 5 кун соат 6дан 8гача ишлайди ва соатига 20 доллардан ҳақ олади. Шартнома 12 ойдан 24 ойгача муддатга тузилади. Ёлғиз ўзи ёки 2-10 кишидан иборат гуруҳда ишлаши мумкин. Синовчи-ҳайдовчи автомобиль тизимини обдан мониторинг қила олиши ҳамда инженерлар жамоаси учун оғзаки ва ёзма ҳисобот бериши лозим.

Google номзодларга хийла мураккаб талаблар қўймоқда. Улар олий маълумотли бўлишдан ташқари коммуникация соҳасида тажрибали бўлиши ва бир дақиқада камида 40 сўз тера олиши керак. Бундан ташқари ҳайдовчилик соҳасида “тажрибаси тоза”, яъни қоидабузарлик содир этмаган, судланмаган бўлиши шарт. Номзодлар имтиҳон асосида танлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз: яқинда ҳайдовчисиз технологияни синаш учун FCA уюшмаси Google ширкатига 100та Chrysler Pacifica автомобилини берди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"