“Гугломобиль” одамга ўхшаб сигнал беришни ўрганди

“Гугломобиль” одамга ўхшаб сигнал беришни ўрганди

Сигнал беришнигина эмас, яқинлашаётганида пиёдаларни огоҳлантиришни ҳам ўрганди. Бу ҳақда Google ойлик ҳисоботида маълум қилмоқда.

Даставвал “гугломобиль” фақат автомобилнинг ичкарисига зарур бўлганда сигнал бера оларди. Сўнг мутахассислар маълумотларни таҳлил қилиб, махсус дастурлар ёрдамида имконият доирасини кенгайтиришди.

Агар вазият жуда нозик бўлмаса, масалан, автотураргоҳда уни бошқа машина пайқамай қолса, “гугломобиль” икки марта қисқа сигнал чалади. Хатарли вазият туғилганда эса қаттиқ ва узун сигнал беради. Компания вакиллари машина “одоб билан мулойим” сигнал беришини таъкидламоқда.

Бундан ташқари яқинлашаётган пиёда ва велосипедчи учун Google автомобили махсус товуш чиқаради. Электромобиль товушсиз ҳаракатлангани учун бу товуш воситасида огоҳлантириш зарурдир.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"