Ҳақиқий немис ёки «Родинг»!!!

Ҳақиқий немис ёки «Родинг»!!!

Бу сафар автоҳаваскорлар томонидан юқори қизиқиш билан кутиб олинган супер авто ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Бу машинанинг номи «Родинг»дир ( Roding).

Бавария Tехнология университети талабалари томонидан диплом иши ўлароқ бошланган иш яқин келажакда машҳур брендга айланишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилиб кўрмаган эди. Бу йигитлар «Немисча ўлчов» атамасининг юқори кўринишини ўз маҳсулотларида кўрсатиб беришди.

Машина оддий ва ўз навбатида ўта қиммат жиҳоз ва қисмлардан таркиб топган. Бу машинанинг болтидан тортиб рулигача Германияда ишлаб чиқарилган. Натижа эса Формула болидларининг машина кўриниши пайдо бўлди.

Roding Roadster 23

Бутун бошли машина оғирлиги 950 кг.га тенгдир, бу эса Формула болидидан 170 кг. оғирроқ дегани. Агарда оғирлик ва мотор қуввати солиштирилса, бу машина Бугатти моделидан ўтиши аниқ! Машинада толадан 30% ингичка махсус қурилма ёрдамида ясалган ташқи кузов 47% олий сифатли алюминий ва шиша толалик карбондан тайёрланган қисмлардан ташкил топган. Бу машинадаги ҳар бир детал махсус компьютер ёрдамида 0.36 мега мм. миқдоригача (соч толаси 145 мега мм. қалинликда) кесилади, пайвандланади…

Mашина йилига атиги 30 дона ишлаб чиқарилади ва ҳар бир жараён инсонларнинг қўли ёрдамида ясалади. Техник характерлари ва нархига кўра, Родинг икки хил моторли моделда ишлаб чиқарилади.

Биринчиси 250 от кучига эга 6 цилиндрлик BМW З4 Турбо мотор бўлиб, 100 км. тезликка 3,9 секундда чиқади. Максимал тезлиги 285 км/соат. Нархи эса 175000 евро.

Иккинчиси GT3 Spyder версияси бўлиб, 322 от кучига эга 6 цилиндрлик BМW М1 мотори билан жиҳозланган. 100 км. тезликка 3,4 секундда чиқади. Максимал тезлиги 312 км/соат. Нархи эса 205000 евро.

Родинг машиналарининг ҳеч бири бир-бирига ўхшамайди. Ҳар бири оригинал дизайн асосида ясалади. Ҳар бир машинани техник текширувлари учун бир кун бутун бошли аэродром ижарага олинади.

Бу машина томирида бензин оқадиган автоҳаваскорлар орзусининг рўёбига айланган! Родингда ортиқча шон-шуҳрат ва машҳур бренд бўлмаслиги мумкин, аммо y ҳақиқий санъат асаридир! Машҳур кишилардан Михаэль Шумахер, Рон Аткинсон, Том Круз, Девид Бекхем бу машина соҳибларидан ҳисобланади.

roding_roadsterJPG-1

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!