Ҳайдовчи мастлик ҳолатини текширишдан бўйин товласа транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинми?

Ҳайдовчи мастлик ҳолатини текширишдан бўйин товласа транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинми?

Ҳа, траспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасига мувофиқ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши  — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари (уч миллион олти юз етмиш беш минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шу муносабат билан ҳурматли ҳайдовчиларимизни янада хушёр бўлишга чақирамиз. Маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқаришдан сақланинг, огоҳ бўлинг!

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.