Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади

Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади

Тошкентдаги йўл камераларида қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима тўлови ҳақидаги барча маълумотлар акс этувчи сайт шу ойда ишга тушади, деб маълум қилди пойтахт ИИББ. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Сайтнинг ишлаш жараёни жуда оддий — автомобиль эгаси махсус катакларга паспорти ҳамда телефон рақамларини киритади ва реал вақт режимида жаримага тортилганми-йўқми аниқлаши мумкин бўлади.

Сайтда кўрсатилган маълумотни тасдиқлатиш учун эса 254-22-16 телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

Келгусида сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун жарималар ҳақида махсус SMS-жўнатмалар жорий этиш ва махсус мобил иловани ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.