Ҳайдовчисиз автомобиллар пойгада мусобақалашади

Ҳайдовчисиз автомобиллар пойгада мусобақалашади

Барселонадаги Mobile World Congress мобиль технологиялар кўргазмасида Roborace серияли пойга автомобилининг тугалланган версияси намойиш этилди.

Roborace сериясида сунъий идрок орқали бошқарилувчи машиналар беллашади. Келаси йилдан махсус дастурланган ақлли автомобиллар чемпионати бошланади.

Беш метрли болиднинг вазни 975 кг. Ҳар бир ғилдирагида 300 кВтли электромотори бор. Электромобиль соатига 320 кмгача тезликда ҳаракатлана олади. Машинани Nvidia Drive PX2 суперкомпютери бошқаради. Сунъий мияга ахборот беш лидар, 18 ультратовушли датчик, иккита оптик тезлик детектори ва олти видеокамерадан келади.

Бир неча ҳафта муқаддам Roborace чемпионатининг дебют пойгаси бошланган. Унда бир қанча автоном машиналар мусобақалашган, пойга эса авария билан якунланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"