Ҳайдовчисиз автомобиллар шаҳарларни кенгайтириши башорат қилинди

Ҳайдовчисиз автомобиллар шаҳарларни кенгайтириши башорат қилинди

Ҳайдовчисиз автомобиллар ва каршеринг (машинани қисқа муддатга ижарага бериш) хизматини таҳлил қилган бир гуруҳ экспертлар сарлавҳадаги фикрга келишди. The Wall Street Journal хабар беришича, автомобилнинг катта шаҳардаги ўрни ва вазифаси яқин йилларда тубдан кўриб чиқилади.

Nature Conservancy табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти олими Роберт Макдональд ҳолатни қуйидагича изоҳлайди: инсон қанчалик тез ҳаракатланса, шаҳарлар шунча тез кенгаяди. Масалан, ўтган аср бошларида шаҳар кенгайишига трамвай туртки берган. Энди эса автоном автомобиллар туфайли шаҳарлар катталашувининг гувоҳи бўламиз.

Массачусетс технология институти олимлари уқтиришича, ҳайдовчисиз автомобиллар кенг тарқалгач, оддий автомобиллар ўз-ўзидан четга сурилади. Чунки машинани тасарруф этиш учун эгаси муайян маблағ сарфлайди. Каршеринг хизматининг мижозлари ортади, чунки машина сотиб олгандан кўра ижарага олиш афзаллигини аҳоли пайқайди. Ҳайдовчисиз технологияни бошқариш учун гувоҳноманинг ҳам зарурияти йўқ.

Яқин келажакда одамлар манзилга тез ва кам маблағ сарфлаб боради. Манзил масофасининг узоқлиги аҳамиятини йўқотади. Шаҳар чети ҳисобига ўсади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"