Ҳиндистон автомобил ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда бешинчи ўринга кўтарилди

Ҳиндистон автомобил ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда бешинчи ўринга кўтарилди

Ҳиндистон бешинчи ўриндаги Жанубий Кореядан ўзиб кетди. Рейтинг жорий йилнинг етти ойи натижаларига асосланиб тузилган. Бу хабарни Yonhup агентлиги мамлакатдаги статистика маълумотларига асосланиб тарқатди.

Жанубий Корея рейтингда ўз ўрнини 12 йил давомида барқарор тутиб келган. 2002 йилда кореялик автомобилсозлар ўз мавқеини йўқотиб 2005 йилда тиклаган эди.

Рўйхатнинг бошидан Хитой, АҚШ, Япония ва Германия жой олган.

Жорий йилнинг дастлабки етти ойида ҳиндистонликлар 2,57 млн, кореяликлар 2,55 млн дона автомобиль йиққан.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"