Ҳиндистонликлар Wrangler’ни эслатувчи Hammer йўлтанламасини яратди
Ҳиндистоннинг DC Design компанияси Делидаги моторшоуда йўлтанламаснинг модификацияси Mahindra Thar – Hammer’ни намойиш этди, деб ёзади Daryo.uz.
Автомобиль қаттиқ том, кўриниши ўзгарган бамперлар ва кенгроқ олд қанотларга эга бўлди.
Ташқи кўринишдан ташқари йўлтанламаснинг салони ҳам ўзгартирилган: чарм безакли янги эшик панеллари ўрнатилган, томга ёруғлик диодли ёриткич монтаж қилинган, алоҳида орқа ўриндиқлар билан жиҳозланган.
Mahindra Thar йўлтанламасига 105 от кучини берувчи 2,5 литрлик дизел мотор ўрнатилган.