ИИВ: ЙҲХБ ходимлари қоидабузарлик учун автомобил рақамини ечиб олиш ҳуқуқига эга

ИИВ: ЙҲХБ ходимлари қоидабузарлик учун автомобил рақамини ечиб олиш ҳуқуқига эга

Кейинги вақтда ўзбекистонлик автоулов эгалари орасида ЙҲХБ ходимлари томонидан рухсат берилмаган жойларга парковка қилинган автомобиллардан рақамлар ечиб олинаётгани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

 Ҳайдовчилар орасида кимдир ЙҲХБ ходимлари бундай қилишга ҳақли эмаслигини айтиб, ишонтиришга уринса, бошқалар бу фикрга қарши чиқмоқда.

«Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Зоир Сайдиалиевнинг Sputniknews-uz.com сайтига айтишича, ҳақиқатан, бугунги кунда автомобилларнинг таъқиқланган жойларда парковка қилиниши куннинг энг долзарб мавзуларидан бирига айланган». Айниқса, шаҳар марказида бу ҳолат содир бўлиши, катта муаммога айланиб, оддий ҳайдовчилар учун ҳаракатланишда қийинчиликларни ва, ҳатто, автоҳалокатларни  юзага келтирмоқда.

«Инспекторлар нотўғри парковка қилинган автомобиллардан рақамларни ечиб олиш ҳуқуқига эга эмас, деб ўйлайдиганлар янглишади. Бугунги кунда иш схемаси қуйидагича — агар белгиланган қоидаларга зид равишда парковка қилинган автомобил аниқланса, инспектор гувоҳ топиб, бу ҳуқуқбузарликни қоғозда тасдиқлаши мумкин. Шундан сўнг, инспектор, автомобилдан рақамни ечиб олиб, ҳатто эвакуатор чақириб, уни жарима майдончасига юбориши мумкин», — деб таъкидлади Зоир Сайдиалиев.

Суҳбатдош, шунингдек, автомобил эвакуацияси, унинг жарима майдонига жойлаштирилиши билан боғлиқ  сарф-ҳаражатлар автомобил эгаси зиммасида бўлишини эслатиб ўтган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.