Илк гибрид Mini сурати тарқалди

Илк гибрид Mini сурати тарқалди

Mini маркасига тегишли биринчи гибрид автомобиль номи Mini Countryman E. Унга BMW 2 Active Tourer двигатели ўрнатилади. Mini Countryman E дизайни оддий кроссоверникидан унча фарқланмайди, бироқ суратдан кўриниб турибдики кузовининг олд қисмида зарядлаш тешиги пайдо бўлган.

Автомобиль UKL2 платформасига жойлашган. 1,5 литрли твинтурбо мотор 136 от кучи (айлантириш моменти 220 Н∙м), электромотор қуввати эса 88 от кучига тенг. Литий-ионли батареялардан озиқланади.

Қуйида Mini Countryman S ва Countryman E гибридининг ёнилғи тизими схемаси келтирилган.

Фақат электр қуввати билан машина 38 км йўл босади. Соатига юз км тезликка эришиши учун 6,5 сония лозим. Гибрид автомобилнинг тақдимоти кузда ўтказилиши мумкин, савдоси эса келгуси йилдан бошланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"