Indian мотоциклларига Ride Command ахборот-кўнгилочар тизими ўрнатилди

Indian мотоциклларига Ride Command ахборот-кўнгилочар тизими ўрнатилди

Ride Command ахборот-кўнгилочар тизими тизими Американинг Indian брендини юқори поғонага кўтарди. Энди мотоциклда 7 дюймли сенсор экран мавжуд.

Ride Command тизими мотоцикл тезлиги, шиналар босими, ёнилғи борлиги ва сарфи, двигатель ҳолати, навигация, атрофдаги ҳарорат ҳамда бошқа бир қатор маълумотларни реал вақтда акс эттириб туради. Бундан ташқари ақлли тизим кириш телефон қўнғироқлари ва SMSларни қабул қилиш ҳамда симсиз тармоқ орқали маълумот узатиш ва қабул қилиш хусусиятига эгадир.

Ride Command сенсор экранига қўлқоп билан ҳам тегиш мумкин. Интерфейси тушунарли ва қулайдир, фойдаланувчи ўз шахсий профилини очса бўлади.

Indian Motorcycle мотоциклларига янги тизим ўрнатилиши унинг азалий рақобатчиси Harley-Davidsonнинг шуҳратига соя солмай қолмайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"