Иш вақти тугаганлиги учун машинист поездни йўл ярмида тўхтатди

Иш вақти тугаганлиги учун машинист поездни йўл ярмида тўхтатди

La Vanguardia газетасининг хабар беришига кўра, Испаниянинг Мадридига кетаётган тезюрар поездни машинист йўлдаёқ тўхтатиб қўйди. Юздан ортиқ йўловчилар икки соатли йўлда қолиб кетишди. Машинист эса иш куни ниҳоясига етганини важ қилиб кўрсатди.

Машинистнинг бу хатти-ҳаракатининг сабаби темир йўл компаниясининг янги иш графигига нисбатан норозилик бўлиши мумкин. Графикда хизматчилар кўпроқ ишлаши белгиланганлигидан улар қаттиқ чарчаяпти.

Йўловчилар темир йўл оператори етиб келгунга қадар икки соатча кутиб қолди. Транспорт компанияси вакиллари ноқулайлик учун узр сўради ва ҳодиса юзасидан ички текширув ўтказишга ваъда берди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"