Испанияда бензин нархи тушиб кетди

Испанияда бензин нархи тушиб кетди

Испанияда бензин баҳоси 2010 йил нархига қадар пасайди. Энди бакни тўлдирган ҳайдовчи етти-саккиз еврогача тежаб қолиши мумкин.

Ҳозирги вақтда испанлар дизель ёнилғисини 1,047 евро, бензинни 1,184 евродан харид қилишмоқда. Ўтган йили бензин баҳоси 1,325 евро, дизель эса 1,177 евро эди. Ўтган йилга таққосланса, нархлар 10-11 фоизга пастлади.

Ўртача сиғимли ёнилғи бакини тўлдириш 65,12 еврога тушади, бу ҳайдовчи маблағини ўтган йилдагига нисбатан 7,75 еврога тежайди.

Европа Иттифоқида ёнилғи нархи энг арзон мамлакат Испания эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"