Италияда янги автофирма ташкил этилди

Италияда янги автофирма ташкил этилди

8 июн куни Турин автосалонида Италиянинг янги Mole брендининг икки автомобили намойиш этилади. Мазкур брендни Италиянинг UP Design дизайн-студияси ташкил қилган.

Mole маркаси остида Luce электрли спорт купеси ва Valentino электрли седани ишлаб чиқарилади. Фирма раҳбари Умберто Палермо йилига 90 нусхадан электромобиль ишлаб чиқарилишини айтди. 30 нусха ишлаб чиқарилиши биланоқ лойиҳа ўз харажатини қоплайди.

Mole Luce спорткупеси асосида алюминий рама ётади. Унга пластикдан ясалган кузов панеллари маҳкамланган. Енгил матеариаллардан фойдаланилгани боис спорткупе вазни 1200 кг. Электромотори 288 от кучига (370 Н∙м) эга. Тўла зарядланган аккумулятор 340 км йўл босади.

Mole Valentino электр седанининг вазни бирмунча оғирроқ – 2100 кг. 421 от кучига эга. Инновация ютуқлари амалда қўлланилгани туфайли йўл захираси 502 кмга тенг. Таққослаш учун: бу кўрсаткич Tesla Model S русумида 488 км.

Электромобилларнинг техник кўрсаткичлари батафсил ошкор этилмади. Умберто Палермо чиқарган машиналарини харидор яхши қабул қилишига ишонади. Келгусида Европа ва Шимолий Америкада Mole маркасига қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари очилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"