Италянлар “Прометей” номли электрли спорткар ишлаб чиқармоқчи

Италянлар “Прометей” номли электрли спорткар ишлаб чиқармоқчи

Яқинда ташкил топган Zava Hypercars фирмаси мисли кўрилмаган электрли суперкар яратишга ваъда беряпти.

Zava компанияси қароргоҳи Италиянинг Падуя шаҳрида жойлашган. Бўлғуси спорт электромобили Zava Prometheus S номини олади.

Ҳозирги кунда машина ясалиши босқичидадир. Шу боис инженерлар унинг тўла тавсифи ва нархини ошкор эта олмайди. Ҳозирча фақат хира эскизи намойиш этилди.

Ҳозирги кунда машина ясалиши босқичидадир. Шу боис инженерлар унинг тўла тавсифи ва нархини ошкор эта олмайди. Ҳозирча фақат хира эскизи намойиш этилди.

Спорткарга тўла қуввати 1341 от кучига тенг бўлган тўрт электромотор ва литий-ионли аккумуляторлар блоки ўрнатилади. Йўл захираси 500 км бўлади. Юз тезликка 2 сониядаёқ эришади, максимал тезлиги 350 км/соатни ташкил этади.

Хабарларга асосланиб хулоса ясасак, италян машинасозлари аниқ буюртма асосида тайёрланадиган суперкар ясамоқда. Ҳар бир электромобиль ўзига хос салони ва экстерьери билан ажралиб туради. Муҳими, буюртмачининг чўнтаги бақувват бўлишидир.

Янада батафсил маълумотлар йил охиригача маълум қилинади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"