Июндан бошлаб мамлакатимизда Nordwind Airlines авиакомпанияси фаолият юритади

Июндан бошлаб мамлакатимизда Nordwind Airlines авиакомпанияси фаолият юритади

Россия Федерациясининг Nordwind Airlines авиакомпанияси 1 июндан бошлаб Қозон-Тошкент йўналиши бўйича самолёт қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Самолёт жума куни соат 18:05да Қозон шаҳридан учиб 21:25да Тошкентга етиб келади. Соат 01:40да Тошкентдан учиб, 03:05да Қозонга қўнади.

Бир томонлама парвоз чиптаси 10,5 минг рубл туради. Миллий валютамизда бу 1,3 млн сўм бўлади.

Nordwind Airlines авиакомпанияси 2008 йилда ташкил этилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"