Jaguarнинг илк электрокари 2018 йилдан сотила бошлайди

Jaguarнинг илк электрокари 2018 йилдан сотила бошлайди

“Ягуар” компанияси электрда ишлайдиган биринчи машинасини шу йилнинг охирида кўрсатишини Autocar нашри ёзяпти. Электромобиль 2 йил ўтгач савдога чиқарилади. Унинг номи айтилмади, аммо E-Pace номини олиши тахмин қилиняпти.

Электрокроссовер Jaguar Land Rover EV платформасига қурилади. Машинани икки электромотор ҳаракатлантиради. Умумий қуввати 300 от кучига тенг. Тўла заряди билан 500 км йўл боса олади. Ҳаво оқимига қаршилик коэффициенти 0,28га тенг.

Аввалроқ, ягуарчилар электромобилларини ўзига хос кузов билан ишлаб чиқаришлари тўғрисида гап-сўз тарқаганди. Бундан мақсад электрокарни бошқа автомобиллардан фарқлашдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"