Жанубий Корея автомобиль кўзгуларини камерага алмаштирмоқчи

Жанубий Корея автомобиль кўзгуларини камерага алмаштирмоқчи

Корея Республикаси ҳукумати йўл ҳаракати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва орқани кўрсатувчи кўзгуни камера билан алмаштиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги хабар берди.

Жанубий Кореянинг ер, инфраструктура ва транспорт вазирлигининг ҳисоб-китобига қараганда орқани кўрсатувчи кўзгудан воз кечилса, ҳавонинг қаршилигини камайтириш ҳисобига ёнилғини 10 фоизга тежаш мумкин бўлади. Бундан ташқари ЙТҲлар сони озаяди, чунки ҳайдовчи камера орқали барчасини беш қўлдай кузата олади.

Бундан ташқари, вазирлик кўзгудан воз кечиш маҳаллий фирмаларнинг илғор технологиялар ишлаб чиқаришига туртки беради ҳамда транспорт воситаларининг дизайни яхшиланади, деб ҳисоблайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"