Жанубий Кореяда биринчи Хитой автомобили сотила бошланди

Жанубий Кореяда биринчи Хитой автомобили сотила бошланди

Хитойнинг BAIC Motor Corp компанияси Корея Республикаси бозорига Kenbo 600 кроссоверини олиб кирди. Yonhapnews хабар беришича, кроссовер ХХРда ишлаб чиқарилиб, КРда сотилаётган биринчи автомобилдир.

Олди тортадиган Kenbo 600нинг (Хитойча номи Beiqi Huansu S6) бир ярим литрли бензинли мотори 147 от кучига эга. Жанубий Кореяда “Кенбо” 19 900 000 вондан сотилмоқда, бу 17 минг доллардан ортиқроққа тўғри келади.

Агар хитойча кроссовер кореяликларга маъқул келса, BAIC компанияси BYD маркали автомобилларни етказиб беришни бошлайди. Аммо айтиб ўтиш керакки, кореяликлар машина танлашда консерваторлардир: сотилган автомобилларнинг учдан икки қисмини Hyundai ва Kia ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"